Савол ва жавоблар
Йўловчи орқали етказиш қандай ишлайди?
Самолёт, поезд, автобус ёки таксида аллақачон йўлга чиққан тасдиқланган йўловчи сизнинг кичик жўнатмангизни манзилга олиб боради. Маршрут ва сана мослиги бўйича танланади, топшириш бир марталик код билан тасдиқланади.
Қандай жўнатмалар қабул қилинмайди?
Қурол, портловчи ва ёнувчи моддалар, гиёҳванд воситалар, тез бузиладиган маҳсулотлар ва қонунга зид буюмлар. Аэропорт, вокзал ёки автовокзал қоидаларига зид барча нарсалар ҳам тақиқланади.
Жўнатмам йўқолса нима бўлади?
Ҳар бир жўнатма тасдиқланган фойдаланувчи орқали кетади, топшириш исботи сақланади. Низоли ҳолатда support хизмати мурожаатни кўриб чиқади; жавобгарлик шартлари оммавий офертада белгиланган.
Нарх қандай ҳисобланади?
Масофа, жўнатма ўлчами ва транспорт турига қараб тахминий нарх иловада кўрсатилади. Якуний тариф ва комиссиялар тасдиқланган тариф саҳифасида акс этади.
Тўлов қандай амалга оширилади?
Иловада карта ёки нақд. Корпоратив мижозлар учун кейин-тўлов (postpay) ва ҳисоб-фактура имконияти мавжуд.
Ҳайдовчи бўлиш учун нима керак?
Шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт ҳужжатлари. Рўйхатдан ўтиш TRASSO Pro иловасида босқичма-босқич амалга оширилади.
Хизмат қайси шаҳарларда ишлайди?
Хизмат бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлайди. Халқаро йўналишлар фаоллашгунча буюртма сифатида ваъда қилинмайди.
Сафаримни яқинларим кузатиши мумкинми?
Ҳа. Иловадан кузатув ҳаволасини улашсангиз, яқинларингиз сафар ҳолатини реал вақтда кўриб туради.
Жавоб топилмадими?
Ёрдам хизматига ёзинг — иш вақти 09:00–21:00, шошилинч ҳолатлар 24/7.